«ташқи миграция агентлиги» тегли мақолалар


Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни банк хизматлари билан боғлиқ фирибгарликдан огоҳлантирди
10 март 2023, 09:42

Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни банк хизматлари билан боғлиқ фирибгарликдан огоҳлантирди

Россиядаги Ўзбекистон фуқаролари мобил иловадан пул ўтказишда ҳисоб рақамидан пул ечиб олиниши ва юқори фоизли кредитлар расмийлаштирилиши каби муаммоларга учрамоқда. Миграция агентлиги фуқаролардан банк хизматларидан фойдаланишда шахсий маълумотларни ҳеч кимга маълум қилмасликни сўради.

Россияда ишламоқчи бўлган ўзбекистонликларга қурилиш соҳасида 10 мингта иш ўрни таклиф этилди
4 октябр 2021, 18:25

Россияда ишламоқчи бўлган ўзбекистонликларга қурилиш соҳасида 10 мингта иш ўрни таклиф этилди

Россиянинг турли ҳудудларида бир қатор салоҳиятли иш берувчилари томонидан Ўзбекистон фуқаролари учун қурилиш соҳасида 10 мингта бўш иш ўринлари таклиф қилинмоқда. Фуқаролар номига Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи патент Ўзбекистонда расмийлаштирилади.

Россияда маошини ололмаётган ўзбекистонлик мигрантлар бўйича қўшимча маълумот берилди
26 июл 2021, 17:49

Россияда маошини ололмаётган ўзбекистонлик мигрантлар бўйича қўшимча маълумот берилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда ваъда қилинган маошини ололмаётган мигрантлар мурожаати юзасидан ўрганиш ўтказди. Натижада, фуқароларнинг яшаш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, ойлик маошларини ўз вақтида бериш ҳамда ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнларини тезлаштириш бўйича келишув далолатномаси расмийлаштирилди. Шунингдек, видеомурожаатда айтилган бир кунлик маош, аслида, бир соатлик экани маълум бўлди.

Сенат Россияга ишга жўнатилиб, ваъда қилинган маошини ололмаётган фуқаролар мурожаатини ўз назоратига олди
24 июл 2021, 17:30

Сенат Россияга ишга жўнатилиб, ваъда қилинган маошини ололмаётган фуқаролар мурожаатини ўз назоратига олди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Андижон филиали Россияга ишга жўнатган 41 нафар ўзбекистонликлар ваъда қилинган маош тўланмаётганлиги ва етарли шароитлар яратилмаганлиги устидан шикоят қилмоқда. Олий Мажлис Сенати ушбу ҳолатни ўз назоратига олди.

Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари Россияда бўлиб туришни қонунийлаштириш учун ёрдам кўрсатади
19 апрель 2021, 15:48

Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари Россияда бўлиб туришни қонунийлаштириш учун ёрдам кўрсатади

Россия ҳудудида ноқонуний бўлиб турган хорижий давлат фуқароларига 15 июнга қадар ўз мақомларини қонунийлаштиришга рухсат берилган. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россия ҳудудида бўлишни қонунийлаштириш масаласида ёрдам қидираётган фуқароларни Ўзбекистоннинг Россия минтақаларидаги Бош консулхоналарига ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг телефон рақамлари орқали мурожаат қилишга чақирмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг